Жамият
“Маънавият карвони”нинг навбатдаги манзили Жиззах вилояти бўлди. Ушбу ҳудудга 200 нафарга яқин зиёлилар, ижод аҳли, санъаткорлар ташриф буюрди.

Биринчи кун тадбирлари “5000 қадам - юриш марафони” билан бошланди. Эрта тонгда бошланган марафон аввалида аҳоли учун санъаткорлар томонидан жонли ижрода қўшиқлар, саҳна асарларидан парчалар намойиш қилинди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари шаҳардаги "Мурувват уйи"га боришди. Ушбу манзилнинг бошқа вилоят уйларидан фарқи шундаки, бу ерда фақатгина аёллар истиқомат қилади. Ташриф давомида аёлларга Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан 100 дан ортиқ китоблар, 200 га яқин совғалар жамланмаси топширилди.


Биринчи кун шу билан якунланмади. Тарғиботчилар ва ижодкорлар тиббиёт муассасасида даволанаётган беморлар ҳолидан ҳам хабар олиб, совғалар тарқатишди.

Эслатиб ўтамиз, карвоннинг ўтган галги сафари Навоий вилоятига уюштирилган эди.
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
Жамият
77607
Жамият
56654
Жамият
55855
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ