Жамият
«Маънавият карвони» доирасидаги турли тадбирлар навоийликларга қувонч улашишда давом этяпти. Карвон иштирокчилари кун аввалида «Чашма» тарихий-меъморий мажмуасида амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишишди.
Шундан сўнг иштирокчилар томонидан «Яшил макон» лойиҳасида тумандаги «Мурувват» уйи атрофига 50 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Ушбу ҳудудга шу вақтга қадар 3 мингга яқин кўчат ўтказилгани таҳсинга лойиқ.
«Мурувват» уйида яшаётган ҳамюртларимиз учун «Инсон қадри» акцияси ўтказилди. Тадбирни Президент маслаҳатчиси ўринбосари Нодир Холбўтаев очиб берди.
«Тадбирларимиз кенг қамровли бўлиб, улар маҳаллаларда, пахта далаларида, жамоат ташкилотларида, умуман олганда, ҳамма жойда ўтказилмоқда. Биз бир нечта вилоятдаги «Мурувват» уйларига бориб, амин бўлдикки, бу ерда яшаётган ватандошларимиз ўзларини кўнгли кемтик инсонлар деб ҳис қилмаяпти.
Сизлардаги ижод, ҳунарларингиз маҳсуллари бизни қувонтиряпти. Масалан, Русланжоннинг оддий гугурт чўпдан ясаётган буюмлари ҳаммамизни бирдек ҳайрон қолдирди. Бу ерда ҳар жабҳада, айтайлик, ижодда, ҳунарда ва ё спортда барчага намуна бўладиган юртдошларимиз борлигидан қувондик», деди у. Туман ҳокими Русланбек ясаган маҳсулотларни сотиш учун жой ажратилишини маълум қилди.
Шунингдек, тадбир давомида яна бир қатор истеъдодлар кашф этилди. Хусусан, тадбирда қатнашган Шодибекнинг имкониятлари чекланган, қўллари билан кундалик ишларни бажаришга қийналсада, шеър ёзади. У айтиб турган шеърларни «Мурувват» уйи ходимлари қоғозга кўчиради.
Шодибек томонидан ўқилган шеърлар тадбир иштирокчиларига манзур бўлди. Президент администрацияси масъули Нодир Холбўтаев Навоий вилояти Ёзувчилар уюшмаси бўлими раҳбарига ёш ижодкорни оталиққа олиш, келгусидаги ижодий фаолиятида кўмак бериш вазифасини топширди. Хонанда Машҳурбек Муҳаммад эса Асадбек исмли беморнинг тўйида хизматда бўлишга ҳамда Шодибекнинг шеърини қўшиқ қилиб куйлашга ваъда берди.
Тадбир якуни куй-қўшиққа уланди. Йиғилганларга ташкилотчилар томонидан совғалар улашилди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ