«Янги Ўзбекистон – янги қўшничилик» танлови ғолиблари аниқланди

Сақлаш
22:19 / 04.11.2021 1196 1

Бугун Республика маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлиги бўйича «Янги Ўзбекистон – янги қўшничилик» мавзусида ўтказилган мақолалар танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

Республика маънавият ва маърифат маркази, Республика истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти томонидан ташкил қилинган танлов учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида яшовчи журналистлар, олимлар, ёшлар томонидан 50 дан ортиқ мақолалар тақдим қилинди.

 

Тақдирлаш маросимида кўрик-танлов ташкилий қўмитаси, ҳакамлар ҳайъати аъзолари, танлов ғолиблари, журналистлар иштирок этди.

 

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра қуйидаги иштирокчилар ғолибликни қўлга киритди:

 

1-ўрин – cиёсий фанлар доктори, профессор Нарзулло Жўраев ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Аҳмаджон Мелибоев 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

 

2-ўрин – юридик фанлар доктори, профессор Фируза Муҳитдинова ҳамда cиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Санжар Саидов 5 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

 

3-ўрин – Юристлар малакасини ошириш маркази халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси мудири Шуҳрат Раҳмонов ва Тошкент давлат юридик университети 1-босқич талабаси Эркабой Усмоналиев 2,5 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

 

Шунингдек, журналистлар Шарофиддин Тўлаганов ҳамда Шоқаҳҳор Салимов рағбатлантирувчи ўринни эгаллаб, 1 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

1 Изоҳ

Kibriyo

12:01 / 01.01.1970

Avvalo,tanlov g'oliblarini maqolalari bilan biz ham tanishmoqchimiz.Keyin,Tanlov qatnashchilarini maqolalariga sertifikat taqdim etilsa ham yaxshi bo'lardi,chunki 50ga yaqin maqolalar taqdim etilibdiku jami...

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//