Ўзбекистонда суткада учинчи бор зилзила қайд этилди

Сақлаш
22:00 / 14.11.2022 1176 0

14 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 15:42 да зилзила содир бўлди, дея хабар қилмоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

 

Зилзила маҳаллий вақт билан соат 15:42 да содир бўлди. Унинг эпицентр Жиззах вилояти Зарбдор тумани. Магнитуда 3,1, чуқурлик 15 кмни ташкил этди.

 

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

 

– Сардоба туманида 3 балл, 10 км;

– Зарбдор туманида 3 балл, 16 км;

– Пахтакор туманида 2−3 балл, 26 км;

– Оқолтин туманида 2 балл, 32 км;

– Ховос туманида 2 балл, 34 км.

 

Ушбу зилзила 14 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида қайд этилган учинчи зилзила ҳисобланади. Бундан аввал, соат 03:07 да Тожикистонда, 13:01 да Қирғизистонда содир бўлган ер силкиниши мамлакат ҳудудида сезилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//