Илм-фан
Таниқли олим – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти директори, профессор, Ахборотлаштириш халқаро академиясининг «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар» бўлими академиги Ҳасан Шарипов 75 ёшида вафот этди.
Ҳ.Шарипов 1947 йил 13 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1965 йил Москвада М.В.Ломоносов номидаги нозик кимёвий технология институтида таҳсил олган.
Кейинчалик 1976 йилда ЎзР ФА Кимё институти физик-кимёвий тадқиқот усуллари лабораториясининг илмий ходими лавозимида фаолиятини бошлаган. Кўп вақт ўтмай Ҳасан Туробович ушбу лабораториянинг мудири этиб тайинланган ва деярли 20 йил мобайнида ўз илмий фаолиятини шу лаборатория билан чамбарчас боғлаб жуда катта муваффақиятларга эришган.
Шунингдек, 1990 йилда “d- ва f-металлар айрим синф ноорганик бирикмаларининг кристаллокимёси ва спектрокимёси» мавзусида ноорганик кимё ва физикавий кимё ихтисосликлари бўйича докторлик диссертациясини ёқлаганлар ва 1992 йилда профессор унвонини олган.
1995 йилда Ахборотлаштириш халқаро академиясининг «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар» бўлими бўйича академикликка сайланган. Ҳасан Туробович илмий фаолиятини Халқаро миқёсда тан олинишининг яна бир исботи, уни 1994 йилда «Янги материаллар» Илмий Кенгашининг «Камёб металлар асосидаги материаллар» секциясининг раиси этиб сайланганлиги эди.
Ҳ.Шарипов Халқаро диплом ва мукофотларнинг соҳиби. Шунингдек, И.Каримов номидаги ТДТУ ҳузуридаги «Фан ва тараққиёт» ДУКида илмий ишлар бўйича директор муовини лавозимида муваффақиятли фаолият кўрсатиб, ушбу ташкилотда металлургия соҳасидаги илмий изланишларни ривожлантирди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ