Паркентдаги хонадонда шерлар ачинарли аҳволда боқилаётгани аниқланди

Сақлаш
16:35 / 04.11.2021 892 0

Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган хонадонларнинг бирида шерлар боқилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ekologuz» канали хабар берди.

 

Хабарга кўра, мурожаат бўйича «Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш ННТ вакили, Паркент туман Экология бошқармаси вакиллари билан ушбу хонадонга ташриф буюрилган.

 

Аниқланишича, Красногорс шаҳарчасидан чиқиб кетишдаги дала ҳовлиларнинг бирида иккита шер (эркак ва урғочи) ва уларнинг боласи боқилмоқда. Таъкидланишича, шерлар тор, қоронғи ертўласимон жойда сақланяпти, боласининг бир кўзи парда билан қопланган. У ота-онасидан ажратиб олинган.

 

Уй эгасининг айтишича, шерлар Андижон ҳайвонот боғидан сотиб олинган бўлиб, барча ҳужжатлари мавжуд (аммо уларни тақдим этмаган) ва улар Красногорскда хусусий ҳайвонот боғини очиш ҳаракатида.

 

«Аммо ҳали боққа ер ажратилмаган. Шерларнинг қорни тўқдир балки, аммо 2 йилдан буён қоронғи жойда сақланаётган шерларни кўриб, юрагим эзилиб кетди. Ҳайвонот боғи очилган тақдирда ҳам бор-будини бугунги кунда шерларнинг қорнини тўйдиришга сарфлаётган оила аъзолари ундан қанчалик даромад ола олишади? (Ёпилган Навоий ҳайвонот боғига кириш 5000 сўм эди. Албатта, келаётган даромад билан ҳайвонларнинг қорнини тўйдириб бўлмасди)», — деб ёзади пост муаллифи.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//