Суннатилла домла Эрназаров «Йил имоми – 2021» танловида ғолиб бўлди

Сақлаш
19:44 / 04.11.2021 1079 0

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида «Йил имоми – 2021» кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар республика босқичида беллашди.

 

Республика босқичидаги иштирокчиларнинг беллашувини Ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Унга кўра қуйидаги имом-хатиблар танлов ғолиблари деб топилди:

 

1-ўрин – Тошкент вилояти Пискент тумани «Собирхон ота» жоме масжиди имом-хатиби Суннатилла домла Эрназаров;

 

2-ўрин – Жиззах вилояти Жиззах шаҳри «Раваллиқ» жоме масжиди имом-хатиби Бекмуҳаммад домла Алибоев;

 

3-ўрин – Фарғона вилояти Марғилон шаҳри «Худоёр ҳожи» жоме масжиди имом-хатиби Турсунов Икромжон Хуснитдинович.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//