Илм-фан
Парижда Avicenna International Price (Халқаро Авиценна – Ибн Сино мукофоти) билан тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мукофотларни Франция Тиббиёт академияси президенти Тран Ба Хюи топширди, деб ёзади журналист ва блогер Элдар Асанов.
Ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти мамлакатнинг Франциядаги элчихонаси кўмагида Тиббиёт институти академиясининг директорлар кенгаши тахт залида Абу Али ибн Синонинг бронза бюстини ўрнатди. Маросимда Ўзбекистоннинг Париждаги элчиси Сардор Рустамбоев ҳам қатнашди.
Шундан сўнг Тиббиёт академиясининг Катта амфитеатрида мукофотни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Бу йилги Авиценна – Ибн Сино мукофоти совриндорлари орасида Бутунжаҳон жамияти васийлик кенгаши раиси, ERIELL халқаро нефть сервис компанияси раҳбари Бахтиёр Фозилов ҳам бор. Ўзбекистон вакили «Европа Иттифоқи, Ўрта Ер денгизи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги фалсафий ва тиббий тадқиқотлар ҳамда ҳамкорликка кўмаклашгани учун» тақдирланди.
ERIELL беш йилдан буён Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг ҳомийи бўлиб келмоқда.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ