Илм-фан
10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити арафасида Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистоннинг асосий вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда АКТ, қурилиш, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва енгил саноат, тиббиёт ва фармацевтика, транспорт, логистика ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи 200 га яқин йирик венгер ва ўзбек компаниялари вакиллари қатнашди.
Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ҳамда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сиярто иштирок этди.
Муқобил энергетикани ривожлантириш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва туризм каби соҳалар қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг энг истиқболли йўналишлари сифатида белгиланди.
«Автомобилларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 500 мингтага етказиш устувор вазифа сифатида белгиланган. Шу боис, эхтиёт ва бутловчи қисмларига талаб ортиб боради. Бу эса ўз ўрнида – Венгриялик ҳамкорлар билан биргаликда янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш учун асос бўлади», – деди Жамшид Ходжаев
Тадбир якунида 8 та ҳужжат, жумладан, автомобилсозлик, транспорт-логистика хизматлари, енгил саноат, паррандачилик соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида келишув ва шартномалар ҳамда тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, илмий-техника ва балиқчилик соҳасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ