
Спорт
"Токио-2020" Халқаро Олимпиадасида қатнашган Ўзбекистон делегацияси самолёти бугун Тошкент Халқаро аэропортига соат 20:00 да етиб келиши режалаштирилган. Дастурга кўра, делегация 21:00 да аэропортдан Миллий Олимпия қўмитаси томон икки қаватли махсус автобусларда сайрга чиқади. Шу сабабли, 2021 йил 9 август куни соат 21:00 дан соат 23:00 га қадар бир қатор кўчалар, хусусан:
- Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортидан Қумариқ кўчасига чиқишдан бошлаб Қумариқ кўчаси бўйлаб Бобур кўчаси кесишмасигача;
- Қумариқ ва Бобур кўчалари кесишмасидан Бобур кўчаси бўйлаб Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасигача;
- Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Нукус ва Ойбек кўчалари кесишмасигача;
- Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Ойбек ҳамда Афросиёб кўчалари бўйлаб Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасигача;
- Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасигача;
- Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси бўйлаб Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасигача;
- Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасидан Амир Темур кўчаси бўйлаб Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасигача;
- Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов ва Ботир Зокиров кўчалари кесишмасигача;
- Ислом Каримов ва Ботир Зокиров кўчалари кесишмасидан Ботир Зокиров кўчаси бўйлаб ушбу кўчада жойлашган Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси биносигача бўлган йўл транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ