Ўзбекистонда яна бир ННТ ташкил этилди

Сақлаш
10:19 / 04.11.2021 828 0

Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва кино саноати вакиллари муассислигида Ўзбекистон Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ўз ишини бошлади. Марказ нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади. Бу ҳақида Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Марказ қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:

 

- Кино санъатини жамиятнинг маънавий, маданий-маърифий ҳаётида, жумладан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда стратегик манба сифатида шакллантириш;

 

- кино саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини бозор тамойиллари асосида такомиллаштириш, шунингдек, хорижий кинокомпанияларни мамлакатга жалб қилиш ва ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш;

 

- кино саноатини иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида ривожлантириш, замонавий ва юқори технологик моддий-техник базага эга инфратузилмани яратиш;

 

- кинематография соҳасида кадрлар тайёрлаш, кино ижодкорлари ва техник ходимлари малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш;

 

- миллий сериаллар ишлаб чиқаришни давлат томонидан рағбатлантириш, анимацион фильмлар ишлаб чиқаришга ёш мультипликатор ва аниматорларни кенг жалб қилиш;

 

- соҳада муаллифлик ҳуқуқининг кафолатли ҳимоя қилинишини таъминлаш, кинопрокат тизимини ривожлантириш ва миллий фильмларни жаҳон кино бозорларига олиб чиқиш ва бошқалар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//