Ўзбекистонда биринчи марта давлат аҳоли хонадонида ишлаб чиқарилган электр энергияни сотиб ола бошлади

Сақлаш
09:55 / 04.11.2021 867 0

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида истиқомат қилувчи Расулов Раҳимжон хонадонида 6 кВт қувватли кичик қуёш фото электр станцияси ўрнатиб, ушбу станция орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотишни бошлади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

 

3-ноябр куни мазкур хонадон эгаси ва Энергетика вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси ўртасида “Қайта тикланувчи энергия манбаларининг кичик объектларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида” шартнома имзоланган. Эндиликда ушбу хонадонда ишлаб чиқарилган электр энергиясини ҳудудий электр таъминоти корхонаси томонидан кафолатланган тарзда сотиб олинади.

 

 

Шартнома умумий ўрнатилган қуввати 1 мегаваттгача (ўзгарувчан ток) бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари объектларидан, (микро ва кичик гидроелектр станциялардан ташқари) электр энергиясини харид қилишга тааллуқлидир.

 

Ушбу амалиёт Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 22-июлдаги 610-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электр энергетика тизимига улаш регламенти”га асосан амалга оширилади.

 

 

“Шу каби ишлаб чиқарилган электр энергиясини умумий тармоққа сотиш – АСКУЕ тизими доирасида ўрнатилган замонавий электрон ҳисоблагичлар орқали амалга оширилади”, дейилади хабарда.

 

Маълумот учун, шахсий қуёш фотоелектр станцияларини (1 МВт гача) ўрнатиш истагида бўлган фуқаролар станцияларини ягона энергетика тизимига уланган ҳолда фойдаланишлари ҳамда ўз эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига юқоридаги қарорларга асосан шартнома асосида сотишлари мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//