Ўзбекистонда “онлайн қимор”ни реклама қилаётган сайтлар  фаолияти чекланди

Сақлаш
14:38 / 04.11.2021 1164 0

Бу ҳақда АОКАда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги матбуот котиби Моҳрухсор Тоғаева иштирокида ўтказилган брифингда  маълум қилинди. 

 

Брифингда қайд этилганидек, Реклама муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонуни ва бошқа 10 га яқин қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.  Тадбиркорлик ва истеъмолчилик маданиятини такомиллаштириш, реклама соҳасида ноҳалол рақобатга ва нотўғри рекламанинг олдини олиш мақсадида Агентлик томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 19  мингдан зиёд ўрганишлар ўтказилган бўлиб, шундан 10 минг ҳолатда турли камчиликлар аниқланган ва уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилди.  

 

Шунингдек, реклама қилиниши қонун билан тақиқланган ёки чекланган маҳсулотлар, хусусан тамаки, электрон сигареталар, энергетик ичимликлар, алкогол, пиво, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламаси бўйича аниқланган ҳолатлар бартараф этилиши таъминланди.  

 

Маълумки, бугунги кунда республикамизда тотализатор ва букмекерлик фаолиятини амалга ошириш ва  бундай хизматларни реклама қилиш ноқонуний ҳисобланади. Шу мақсадда ўтказилган 385 та ўрганишларда 168 та ҳолатда бундай хизматлар рекламаси аниқланган ва уларнинг барчаси бартараф этилган.  Натижада Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда 10 дан ортиқ тотализатор ва букмекерлик рекламасини ноқонуний равишда юритувчи сайтларга кириш чеклаб қўйилди. Бу соҳадаги ишлар давом этмоқда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//