Жамият
Ёз якунланиб боргани сари аксарият ота-оналар янги ўқув йилидан қандай шаклда давом этиши ҳақида бош қотираётгани сир эмас. Буборада вазирлик матбуот хизмати маълумот берди. Хабарга кўра, Халқ таълими вазирлиги янги 2021/2022-ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўрмоқда.
Бунда мактабда юзага келадиган вазиятга қараб мактаб Санитария-эпидемиология назорати марказлари таклифига биноан маҳаллий кенгашлар қарорларига кўра айрим мактаблар карантинга ёпилиб, масофавий тизимга ўтказилиши мумкин.
“Бундай ҳолатларда ўқувчилар таълимни вақтинча масофавий шаклда уйдан давом эттиради. Ўқувчининг масофадан таълим олишига имконият яратиш мақсадида Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали ЪОнлайн мактабъ лойиҳаси доирасида эфирга узатилаётган дарслар давом эттирилади.
Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги анъанавий таълимнинг тўлиқ тикланиши учун барча тизим ходимларидан тезроқ ваксина олишларини сўраб қолади. Ҳеч қандай энг замонавий масофавий таълим тизими ҳам бевосита мактабдаги таълим ўрнини боса олмайди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ