Сиёсат
Аввалроқ, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki`нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклагани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу воқеа ортидан «Ўзкомназорат» раҳбари Ғолибшер Зияев ишдан олинди. Президент матбуот котибининг маълум қилишича, давлат раҳбари бундан хабар топган, мазкур ҳолат бўйича тергов олиб борилади.
«Президент топшириғига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган хатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди, рўй берган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилади», дея маълум қилган Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ