Депутат ярим тунда қиз набирасининг хонасига яширинча кирган ўсмирга тан жароҳати етказди

Сақлаш
17:00 / 05.11.2022 2350 0

Қашқадарёда мактаб ўқувчиси ярим кечада ўзи билан «севишиб юрган» қизнинг хонасига яширинча кирганида қизнинг бобоси уни ушлаб олган.

 

Маълумотларга кўра, 2006 йилда туғилган, Қамаши тумани ХТБ қарашли 22-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Элшод К. шу мактабнинг 8-синфида ўқийдиган вояга етмаган Ч.П. билан ўзаро телефон орқали ишқий муносабатда гаплашиб юрган.

 

2022 йил 4 ноябрь куни 02:35 ларда Элшод К. ёқтирган қизи Ч.П. билан кўришиш учун унинг уйига бориб, дераза орқали унинг ётоқхонасига кирган. Шу пайт вояга етмаган Ч.П.нинг бобоси Панжи Н. уни набирасининг ётоқхонасида ушлаб олган. Шундан сўнг Панжи Н. ўғли Шерзод Н. билан Элшод К.ни уриб тан жароҳати етказишган.

 

Шу куни соат 04:00 ларда вояга етмаган Элшод К. бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши, юзининг кўп сонли тўқималари лат ейиши билан Қамаши туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

 

Мазкур ҳолат Қамаши туман ИИБнинг навбатчилик қисмида рўйхатга олиниб, дастлаб терговга қадар текширув ҳаракатлари туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан олиб борилган.

 

Қайд этилишича, фуқаро Панжи Н. Халқ депутатлари Қамаши туман кенгаши депутати бўлгани сабабли терговга қадар текширув ҳаракатларини давом эттириш учун тўпланган ҳужжатлар Қамаши туман прокуратураси иш юритувига ўтказилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//