Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш жадвали эълон қилинди

Сақлаш
21:36 / 31.10.2022 1260 0

Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь, пайшанба куни Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий билан учрашади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов журналистлар учун ўтказилган брифингда маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 31 октябрь куни Президентга қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва бу борада иссиқхоналар фаолиятини қўллаб қувватлаш масаласида ҳисобот берган.

 

Куннинг иккинчи ярмида ҳудуд ва тармоқларда энергия тежамкорлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан соҳа мутасадди раҳбарлари иштирокида тақдимот режалаштирилган.

 

Шунингдек, мазкур ҳафта давомида иқтисодиёт тармоқларига берилаётган имтиёзлар самарадорлигини ўрганиш натижалари юзасидан муҳокама, маҳаллий саноатни янада ривожлантириш борасида мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш юзасидан кенгайтирилган мажлис ва одил судловни таъминлаш ҳамда суд ислоҳотларини янада такомиллаштириш борасидаги устувор вазифалар юзасидан тақдимотлар ўтказиш кўзда тутилган.

 

Бошланган ноябрь ойи аввалида ташқи сиёсий масалаларда ҳам қатор тадбирлар борлиги маълум қилинган.

 

Шу билан бирга, 3 ноябрь куни давлат раҳбарининг Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий билан учрашувлари режалаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//