Мактаблар рейтинги эълон қилинди: Навоий энг юқори ўринда

Сақлаш
19:35 / 03.11.2021 1142 0

Бугун, 3 ноябрь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида умумтаълим муассасалари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

 

Унда 14 та ҳудуддаги 207 та туман (шаҳар)ларда жойлашган 9622 та мактаблар фаолияти таҳлили натижалари асосида 2020 йил якунлари бўйича ҳудудлар рейтинги эълон қилинди.

 

Мазкур рейтингда ҳудудлар бўйича энг юқори ўринларни Навоий, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳри эгаллаган бўлса, энг охирги ўринларни Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари банд этишди.

 

Туман ва шаҳарлар рейтингида эса юқори ўнталикдан Навоий шаҳри, Яккасарой тумани, Нукус тумани, Зарафшон шаҳри, Учқудуқ тумани, Бектемир тумани, Миробод тумани, Қоровулбозор тумани, Бўстон тумани ва Яшнобод тумани жой олди.

 

Сўнгги ўринларда эса Сўх, Узун, Беруний, Чироқчи, Деҳқонобод, Тўрткўл туманлари, Наманган шаҳри, Музработ тумани, Марғилон шаҳри, Бўзотов тумани эканлиги маълум бўлди.

 

Маълумот учун: эълон қилинаётган рейтинг кўрсаткичлар орқали ҳудудлардаги ҳокимлар ҳамда уларнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятига баҳо берилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//