
Жамият
Аввалроқ, «Маънавият карвони» Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 46-сонли МТТДа «Зукко болажон» фото-альбомининг тақдимоти бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик. Унда бир нечта боғчалардан тарбиячи ва тарбияланувчилар ўз кўргазмалари билан иштирок этган эди.
Ушбу кўргазмада икки қўли бўлмаса-да расм чизаётган болакай oyina.uz мухбири эътиборини тортди.
Маълум бўлишича рассом болакайнинг исми Саидбек Шукуруллаев. У Тўрақўрғон туманидаги 2-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида тарбияланади.
«Ёшим 7 да. Одатда дарахт, ер, байроқнинг расмини чизаман. Ҳозир чизаётганим ер. Шу йил мактабга чиқаман. Яна шахмат ўйнашни ҳам яхши кўраман. Катта бўлсам ҳарбий бўламан», —дейди қаҳрамонимиз.
Унинг тарбиячисига кўра, болакай ўзи мустақил овқатланади, шахмат ўйнайди, пластилинлардан буюмлар ясайди ва расм чизади. Бола жуда зийрак, шу сабаб у билан шуғулланиш қийинчилик туғдирмайди.
«Боғчамизга Саидбек 2 ёшида келган эди. Ўшанда унинг қўллари деярли кўринмасди. Ҳозир бармоқчалари ҳам ўсган. Одатда ўзини соғлом болалардек тутади. Биз унга қарашга қийналмаймиз. Фақат Саидбекнинг чарчагани ҳисобга олиб, бошқаларга нисбатан кўпроқ дам олишига шароит яратамиз», — деди Моҳира Эрматова.
Сиёсат
Жамият
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
2 Изоҳлар
Jabborov b
14:12 / 02.12.2023
Faqat qoyil qolish kere mojiza
Umarbek
12:01 / 01.01.1970
Ustozlariga katta raxmat yigitchani. Yurtimizning xaqiqiy mard o'g'loni bo'lib buyuk musavvir bo'lish nasib qilsin iloxim. Ukajonim intilishda charchamang ishlarizga omad.