Жамият
«Маданият карвони»нинг навбатдаги манзили Наманган шаҳар Давлатобод туманида янги барпо этилган намунали 46-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди.
Унда «Зукко болажон» фото-альбомининг тақдимоти ўтказилди. Тақдимот олдидан Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, маънавият тарғиботчилари, «Маънавият карвони» аъзолари мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган кўргазма билан яқиндан танишишди.
Хусусан, меҳмонларга болажонлар томонидан ёд айтилган шеърларни эшитган Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо ушбу боғча тарбияланувчилари учун ватанпарварлик акс этган шеърларни тўплам китоб нашр этиш таклифини билдирди. Шундан сўнг меҳмонлар моҳир қўллар тўгараги, спорт зали, тиббиёт ва мусиқа хонаси билан танишишди.
Шундан сўнг китоб-альбом тақдимоти бошланди. Тақдимот Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари томонидан очиб берилди.
«Ўз умрини, ҳаётининг ҳар бир дақиқасини дунёдаги энг шарафли ишга бағишлаган мактабгача таълим ташкилоти ходимлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маънавият тарғиботчилари, Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда катта жамоа бўлиб, ушбу лойиҳани амалга оширдик. Келгусида янада катта ишларни биргаликда қилишимизга ишонаман.
Биз баъзида болаларнинг қадриятларимизни билмаслиги ҳақида гапирамиз. Лекин ўзимиз уларга ўша қадриятларни бера оляпмизми? Ўша меросни уларга етказа оляпмизми? Гоҳида бу саволга жавоб беришга барчамиз қийналамиз.
Ахир бугун фақат инглиз тили ёки АКТни ўргатиш комилликнинг белгиси эмас. Хорижий тилларни ўрганишга қарши эмасмиз, лекин бу ўз она тилини унутиш ҳисобига бўлмаслиги керак. Ахир бизнинг жуда ҳам чиройли қадриятларимиз бор. Лекин баъзан орият ҳисси, гоҳида эса ҳаё деган қадрият биздан узоқлашгандек.
Бу лойиҳа орқали шу қадриятларни болажонларимизга етказа оламиз деб ўйлаймиз», — деди у.
Тадбирда болажонлар томонидан миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Якунда эса мактабгача таълим ташкилотларининг фаол тарбияланувчилари ҳамда тарбиячилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Маълумот учун, ушбу альбом мамлакатимиздаги 17 нафар фан арбоблари, адабиёт, санъат, маданият намояндалари, олимлар, шоир, ёзувчилар ва спортчилар томонидан маънавий-ахлоқий тарбияни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган хулосалар асосида тўлдирилиб, 100 дан ортиқ лавҳалар билан бойитилган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Қудратов Нодир
12:01 / 01.01.1970
Хорижий тилларни ўрганиш ёшлар ўртасида оммалашиб бормоқда, бу яхши лекин танганинг иккинчи томонида Марказ раҳбари айтган масала турибди. Она тилимиз миллатимиз кўзгуси, таълим масканларида бу бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда аммо маҳалла ва оилаларда биз фарзандларимизни сўзлашув маданиятига қай даражада этибор бераябмиз, она тилимиз софлигига катталар жон койитаябдими бу афсуски ????? остида қолмоқда. Барча ота оналаримизни фарзандларимизни соф она тилимизда сўзлашишларини назоратга олишларини сўраган бўлар эдим.