Пенсия ҳақида маълумот олиш мумкин бўлган Telegram-бот ишга туширилди

Сақлаш
16:10 / 03.11.2021 1002 0

Молия вазирлиги томонидан пенсия ва нафақа олувчи шахсларга давлат пенсия таъминоти соҳасида ахборотни олиш мумкин бўлган махсус «Пенсия» (@pensiyauzbot) боти ишлаб чиқилди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

 

У орқали пенсия ва нафақа олувчи шахслар индивидуал равишда қуйидаги маълумотларни олишлари мумкин: 

— пенсия тайинланганликлиги ҳақида маълумотлар;

— пенсия тўлови бўйича маълумот;

— пенсия ва нафақа тайинлаш учун зарур ҳужжатлар.

 

Шунингдек, махсус Telegram-бот орқали пенсия жамғармасига мурожаат йўллаш имконияти ҳам яратилган. Бундан ташқари келгусида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоби хақида маълумотларини олиш режалаштирилган.

 

Ботдан тўлиқ фойдаланиш учун фақатгина пенсия жамғармаси рўйҳатида мавжуд ҳамда «СМС-Пенсия» интерактив хизматига уланган фуқаролар фойдаланиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//