Ўзбекистоннинг фидойи ёшлар етакчилари тақдирланади

Сақлаш
16:16 / 28.10.2022 1596 0

Хабарингиз бор, Республика Маънавият ва маърифат маркази Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан бирга “Фидойи ёшлар етакчиси” республика кўрик-танловини ўтказмоқда.

 

 

“Фидойи ёшлар етакчиси” кўрик-танлови уч босқичда: туман-шаҳар, вилоят ва республика миқёсида ташкил этилади. Ҳудудлардан сараланиб келган иштирокчилар кеча ва бугун республика босқичида белгиланган 4 та шарт бўйича ўзаро беллашяптилар.

 


 

– Ушбу танловни ўтказишдан асосий мақсад маҳаллаларда ёшлар муаммолари ва таклифларини ўрганиш, уларга кўмаклашиш борасидаги ишлар сифатини кўтариш, ёшлар етакчиларининг билим ва малакасини ошириш орқали ижтимоий-маънавий муҳит ривожига ҳисса қўшишдан иборат, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази масъули ходими Пардахол Норқобилова.



 

Бугун, 28 октябр куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида кўрик-танловнинг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//