Спорт
Кеча Токиода якунланган XXXII Олимпия ўйинлари доирасида Халқаро олимпия қўмитасининг сессияси бўлиб ўтди. Унда ХОҚ Спортчилар комиссиясига сайланган номзодлар қасамёд қилди.
Хусусан, испаниялик Пау Гасол (баскетбол), италиялик Федерика Пеллегрини(сузиш), япониялик Юки Ота (қиличбозлик) ва польшалик Майя Мартина Влошовска (велоспорт), финландиялик Эмма Терхо, шунингдек, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг тавсияси билан аъзоликка тайинланган кениялик регбичи Хамфри Каянжнинг ХОҚ ижроқўм аъзоси сифатидаги қасамёди қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ХОҚнинг Спортчилар комиссиясида бўшаб қолган 4 ўринга кўрсатилган 30 нафар номзод орасида Оксана Чусовитина ҳам бор эди. Аммо ҳамюртимиз комиссия аъзолиги учун етарли овоз тўплай олмади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ