Жамият
Ижтимоий тармоқларда газли ичимликни беҳаё тарзда реклама қилаётган қизлар тасвирланган видео тарқалган эди. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 15-16 октябрь кунлари Бектемир туманида жойлашган савдо мажмуаси олдида ўтказилган «Дрифт шоу» тадбирида реклама фирмаларидан бири ичимлик сувининг рекламаси учун икки нафар қизни ёллаган. 1993 ва 1985 йилда туғилган қизлар тадбир давомида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этиб, жамоат тартибини бузган.
Ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан уларга нисбатан Маъмурий жавобгарилк тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ