Тошкентда ичимлик рекламасида беҳаё ҳаракатлар қилган қизлар бўйича ИИВга сўров юборилди

Сақлаш
15:19 / 27.10.2022 1172 0

Кеча, 26 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Mountain Dew” товар белгиси остида ўтказилган тадбирда ахлоқсизлик ва ҳаёсизлик хатти-ҳаракатлари намойиш этилган видеоролик кенг тарқалди.

 

Айни пайтда бу ҳаракатлар юзасидан ИИВга сўров юборилган. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабарида бу ҳақда сўз боради.

 

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда “Mountain Dew” товар белгиси остидан ўтказилган тадбирида ахлоқсизлик ва ҳаёсизлик хатти-ҳаракатлари намойиш  этилган видеоролик бўйича агентлик тезкор ўрганиш ўтказди.

 

Маълум бўлишича, “Mountain Dew” товар белгиси остида чиқарилган газланган ичимлиги сертификатлаштириш органи томонидан 2021 йил 8 июлда UZ.SMT.01.0033.66104488-сонли мувофиқлик сертификатига асосан газланган алкоголсиз ичимликлар таснифига киритилган ва энергетик ичимлик ҳисобланмайди. Шу боис, “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 37-моддасига асосан Энергетик ичимликларнинг рекламасига доир белгиланган чекловлар унга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Таъкидланишича, тарқалган видеороликда жорий йилнинг 15 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган “Авто – Шоу” тадбири қатнашувчилар томонидан видеотасвирга олинган ва ижтимоий тармоқда жойлаштирилган.


Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддасига асосан, безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этганлик учун ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//