Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
– Айтиш жоизки, жойлардаги сайловолди учрашувларида ҳар бир ҳудудда барча иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган «Янги Ўзбекистон массивлари»ни барпо этиш, бу орқали келгуси беш йилда 250 мингдан зиёд хонадонлар қуришни режа қилганмиз. Ушбу массивлар комплекс ривожланиш тамойили асосида барпо этилади. Бунда ҳар бир массивга ажратиладиган ер участкаларида саноат лойиҳалари, хизмат кўрсатиш объектлари ва ижтимоий инфратузилма бир вақтда қурилади, – деди Президент.
Мисол учун, Ғиждувон туманида 55 минг хонадон бўлиб, 5 мингдан ортиқ оила уй-жойга муҳтож. Шунингдек, 14 минг нафар аҳоли ишсиз. Тумандаги 39 та мактаб 2 сменада ишламоқда, 15 та боғчага талаб мавжуд. Куни кеча қабул қилинган қарорга асосан, «Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси» ҳудудига қўшимча 200 гектар майдон ажратилди.
Бу ерда келгуси икки йилда 200 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 6 мингта иш ўрни яратиш режа қилинган. Ушбу ҳудуд атрофидаги Барака маҳалласида 74 гектар бўш майдонда «Боғдод тажрибаси» асосида 2,5 минг хонадонли 130 та кўп-қаватли уй-жой массиви қуриш, 420 ўринли мактаб, боғча, оилавий шифокор пункти, маҳалла биносини барпо этиш учун барча шароит мавжуд. Тадбиркорларга ер ажратиб, 20 та сервис объекти ҳам қуриш мумкин бўлади.
Ушбу массивга сув, канализация, электр тармоқлари олиб бориш, ижтимоий объектлар қуриш учун келгуси икки йил давомида 50 миллиард сўм талаб этилади.
Худди шу каби Чустдаги Гулзор, Ургутдаги Мерганча, Жарқўрғондаги Қораянтоқ, Фарғона туманидаги Мингдонобод, Чирчиқдаги Ифтихор маҳаллалари атрофида кичик саноат зоналари ташкил этилиб, 200 та лойиҳани амалга ошириш ҳамда 7,5 мингта иш ўрни яратиш белгилаб олинган.
Бу ҳудудларда ҳам 2-3 минг хонадонли «Янги Ўзбекистон массивлари»ни барпо этиш мумкинлиги қайд этилди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ