Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди

Сақлаш
22:53 / 24.10.2022 995 0

Бугун, 24 октябрь куни Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг навбатдан ташқари 66-сессияси бўлиб ўтди.

 

Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Илгари «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Жуманиязов Умрбек Маткаримович Гурлан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

 

Бундан ташқари, вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов сўзга чиқиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларини таҳлил қилди, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича галдаги вазифаларга тўхталди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//