Сиёсат
Бугун, 24 октябрь куни президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёев иштирокида шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.
Ҳафта давомида Президент Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишельни қабул қилади. Учрашув кун тартибидан Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигини муҳокама қилиш ҳамда минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш ўрин олган.
Шунингдек, ҳозирда қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. 27 октябрь куни давлат раҳбари «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига ташриф буюради.
Шу билан бирга, мазкур иш ҳафтасидан бошлаб ҳудуд раҳбарлари жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича Президент ҳузурида ҳисобот беришни бошлайдилар. Соғлиқни сақлаш тизимидаги жорий ва келгуси устувор вазифалар юзасидан муҳокамалар режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёёв аввалроқ Қозоғистонда ўтказилган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида қатнашганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ