Сиёсат
Бугун, 21 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Ашхободдаги “Тошкент” боғини тантанали очиб берди.

2021 йилнинг 17 февраль куни Туркманистоннинг ўша пайтдаги Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашуви чоғида Ашхободда “Тошкент” боғини барпо этилишини маълум қилганди.

“Тошкент” истироҳат боғи Ашхобод шаҳрининг тарихий марказида — собиқ “Гунеш” боғи ўрнида, Махтумқули шоҳ кўчаси бўйлаб жойлашган. Бу жой ўта кўркам, гавжум ва яшил майдонларга бой. Унинг ҳудудида Вазирлар Маҳкамаси, цирк ва драма театри бинолари жойлашган.
Боғни қуриш учун Туркманистон бюджетидан 21 миллион 150 минг манат (6,43 миллион доллар) ажратилди. Тахминан 28,6 минг метрквадрат майдонда яшил майдонлар, гулзорлар ва йўлаклардан иборат ландшафт барпо этилди, Ўзбекистон пойтахтининг диққатга сазовор жойларининг миниатюра нусхалари бўлган 20 дан ортиқ объектлар барпо этилди.

Бу ерда Тошкентдаги “Мустақиллик” майдони, Олой бозори, Тошкент телеминораси ва яна кўплаб ўзбекона макет ва декорацияларни учратиш мумкин. Умуман, боғда одам ўзини худди Тошкентда юргандек ҳис этиши учун барча муҳит яратилган.

Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56690
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ