Жамият
Ўзбекистонда профилактика ишлари доирасида телеканаллар фаолияти вақтинча тўхтатилади, дея хабар қилмоқда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон аҳолисига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида Радиоалоқа, радиоэшиттиришлар ва телевидение маркази — «РРТМ» Давлат унитар корхонасининг техник воситаларини йиллик режаларда белгиланган муддатларда ўчириб, профилактика ишлари мунтазам равишда амалга оширилади.
Хабарга кўра, «РРТМ»нинг рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида, телерадио узатгичларида, антенна-фидер тизимларида ва сунъий йўлдош қабул қилиш-узатиш қурилмаларида профилактика ишлари 2021 йилнинг 1–23 ноябрь кунлари ўтказилади.
Навбатдаги режали профилактика ишлари 1–23 ноябрь кунлари жадвал асосида ҳар бир ҳудудда навбатма-навбат тунги соат 1:00 дан 06:00 гача телеузатгичларда профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу муддат оралиғида ҳар бир ҳудудда (Тошкент шаҳридан ташқари) фақат бир кун тунги соат 01:00 дан 06:00 гача давлат ва нодавлат телеканалларни эфирга узатилиши вақтинча тўхтатилиши мумкин.
Таъкидланишича, тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ