«Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» танлови ғолиблари аниқланди

Муқимий номидаги мусиқали драма театрида «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» республика танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Сақлаш
15:51 / 02.11.2021 1252 0

Тадбир Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти фаолияти сарҳисобига бағишланган видео-ролик билан бошланади. Маросимни Бош вазир ўринбосари Бекзод Мусаев очиб берди.

Танлов натижаларига кўра, «Давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд» йўналишининг рағбатлантирувчи мукофоти билан:

  • Раъно Раҳимова – Жондор туманида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланишни тарғиб этишда фаоллик кўрсатгани учун;
  • Диёр Бойчаев – Янгиқўрғон туманида давлат тилини тарғиб этишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда фаоллиги учун;
  • Самариддин Дагаров – Нарпай туманида жой номларини тўлиқ давлат реестрига киритилишини таъминлагани учун;
  • Дониёр Аҳмедов – Олмалиқ шаҳрида ташқи ёзувлар, хусусан, пешлавҳа ва жой номларининг давлат тилида хатосиз ёзилишини таъминлашдаги фаоллиги учун;
  • Насибахон Мирзажонова – Бувайда туманида иш юритиш ҳужжатларининг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилишида фаоллик кўрсатгани учун тақдирланди.

«Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» республика танловининг «Давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд» йўналиши бўйича:

  • 1-ўрин ғолиблари – Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ҳокими Сарвар Султонов ҳамда маслаҳатчи Улуғбек Халилов;
  • 2-ўрин ғолиблари – Эркин Каримов (Навоий вилояти Қизилтепа тумани) ҳамда Шоҳиста Абдуллаева (Хоразм вилояти Хива шаҳри);
  • 3-ўрин ғолиблари – Санам Юсупова (Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани)​​​​​ ҳамда Лола Ўроқова (Қашқадарё вилояти Китоб тумани) тақдирланди.

«Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» республика танловининг «Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим» йўналишининг рағбатлантирувчи мукофоти билан:

  • Баҳодиржон Валиев – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида давлат тилида иш юритишни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун;
  • Ҳабибулла Азизов – Божхона қўмитаси тизимида давлат тилида иш юритишни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун;
  • Норбўта Бобохолов – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида давлат тилида иш юритишни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун;
  • Гавҳархон Муқаддасова – Солиқ қўмитаси тизимида давлат тилида иш юритишни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун;
  • Қобилжон Аҳмедов – Ёшлар ишлари агентлиги тизимида давлат тилида иш юритишни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун;
  • Иномжон Азимов – Мамлакатимизда давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш тизимини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланди.

«Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» республика танловининг «Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим» йўналиши ғолиблари:

  • 1-ўрин ғолиби – Гуллола Исоқова, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.
  • 2-ўрин ғолиблари – Шаҳноза Соатова, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Хуршид Рўзиев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги.
  • 3-ўрин ғолиблари – Одинахон Жамолдинова, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги; Эшмирза Абдуалимов, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

«Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» республика танловининг «Ўзбек тилини ривожлантириш учун энг яхши илмий-амалий лойиҳа» йўналишида:

  • 1-ўрин ғолиби – Муҳаммадқосим Мамасаидов, «Таҳрирчи.уз» электрон платформаси учун;
  • 2-ўрин ғолиблари – Мамасолиев Искандар Қосимжон ўғли, фазогир.уз сайти учун; Нилуфар Абдураҳмонова, Ўзбек тилининг кўп модулли электрон платформаси учун тақдирланди.
  • 3-ўрин ғолиблари – Охун Турсунов, «Лотин алифбосида қулай ёзиш дастури» учун ҳамда Жўлибой Элтазаров, Кенан Коч «Ўзбек тилини ўрганамиз» дарслиги учун тақдирланди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//