Ўзбекистон делегацияси Халқаро меҳмондўстлик туризми форумида иштирок этмоқда

Сақлаш
15:11 / 02.11.2021 845 0

Бенилюкс мамлакатларидаги юртимиз элчихонасида Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги делегация аъзолари билан учрашув ташкил қилинди. Бу ҳақда “Дунё” Ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон делегацияси Бутунжаҳон туризм ташкилотининг таклифига биноан, жорий йил 31 октябрь - 2 ноябрь кунлари Брюгге шаҳрида ўтказилаётган Халқаро меҳмондўстлик туризми форумида қатнашмоқда.

Учрашувда республикамиз туризм салоҳиятини хорижда кенг тарғиб қилиш, мамлакатимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш имкониятлари ҳамда йил охирига қадар ва келгуси йилда ўтказилиши мўлжалланаётган тадбирлар режаси муҳокама этилди.

Суҳбат якунида делегация аъзолари Баҳриддин Чустийнинг «Нон» китобини элчихона кутубхонасига тақдим қилди, дейилади хабарда. Муаллифнинг таъкидлашича, ушбу китоб 50 дан ортиқ нон турларига оид маълумотни ўзида жамлаган бўлиб, хорижда Ўзбекистон меҳмондўстлик туризмининг ривожига хизмат қилиши мумкин.

Маълумот учун, жорий йил 4 ноябрь куни элчихонада хорижий туризм компаниялари вакиллари, журналистлар ва Бельгияда яшовчи ватандошларимиз иштирокида Бахриддин Чустийнинг «Нон» китоби тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//