Ўзбекистонлик олимлар янги балиқ турини кашф қилди

Сақлаш
16:11 / 20.10.2022 1196 0

Фарғонада янги балиқ тури кашф қилинди. Бу ҳақда Фарғона давлат университети Зоология ва умумий биология кафедраси мудири, олим Бахтиёр Шералиев маълум қилди.

 

«Сизларни Фарғона водийсидан кашф қилинган янги балиқ туримиз билан таништиришга рухсат бергайсиз. Сўх ялангбалиғи — Triplophysa daryoae Sheraliev, Kayumova & Peng, 2022», — дейди Бахтиёр Шералиев.

 

Шералиевга кўра, кашфиёт ҳақидаги мақола халқаро Zookeys журналида чоп этилган.

 

«Ушбу тадқиқот ишини якунлашда ҳаммуаллифим Ёрқиной Қаюмованинг ҳиссаси катта бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, Ёрқиной опага ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Янги балиқ турини севимли қизим Дарё Шералиева шарафига Triplophysa daryoae деб номладим. У улғайгач, бу қароримдан ва унинг исми фан тарихига муҳрланганидан хурсанд бўлади деб умид қиламан», — дея қўшимча қилди Бахтиёр Шералиев.

 

Олимлар янги турни Сўх эксклавидан оқиб ўтувчи Сўх дарёсида кашф этишга муваффақ бўлган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//