Қайси вилоятларда электрдан энг кўп ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари кузатилаётгани айтилди

Сақлаш
15:19 / 20.10.2022 919 0

Ўзбекистонда ўтган 9 ой давомида электр тармоқларига ноқонуний уланиш туфайли тизимга 26,1 миллиард сўм зарар етказилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзенергоинспекция» ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев айтиб ўтди.

 

Унинг таъкидлашича, ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларида аниқланган. «Ўзенергоинспекция» ва ваколатли органлар билан келишилган ҳолда ўтказилган тадбирларда электр ва иссиқлик энергиясидан ноқонуний фойдаланган 440 та истеъмолчи томонидан 87,1 миллиард сўм етказилган зарар бўйича қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилди.
 

Текширувларда ноқонуний уланган, қониқарсиз техник ҳолатдаги жами 3608 та электр қурилманинг иши ҳамда хавфсизликка риоя қилмаган 35 та бригаданинг иши тўхтатилди.
 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон энергия тизимини ривожлантириш учун 47,1 миллион доллар ажратиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//