 
                   
                    Жамият
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон энергия тизимини ривожлантириш учун 47,1 миллион доллар ажратди.
Бу тўғрисида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
Бугунги кунга келиб, ЕТТБ Ўзбекистондаги 113 лойиҳага 3,6 миллиард евродан ортиқ сармоя киритгани ҳам қўшимча қилинди.
Банк томонидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги Саримой ва Жонкелди аҳоли яшаш пунктлари ўртасида янги электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини молиялаштириш учун 47,1 миллион долларлик молиявий ёрдам берилаётгани мамлакат миллий электр тармоқларининг ўтказувчанлигини кенгайтириш ва ишончлилигини оширишга қаратилгани қайд этилди. Янги линия қурилаётган, умумий қуввати 1 ГВтли иккита шамол электр станциясини миллий тармоқ билан боғлайди. Лойиҳа Ўтиш даври иқтисодиётига эга мамлакатлар жамғармаси ва Акциядорларнинг махсус жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
«Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга давлат, балки барқарор инфратузилмавий ечимларга муҳтож бўлган минтақадаги энг тез ривожланаётган иқтисодиётдир. Бизнинг Банкимиз бундай лойиҳаларни молиялаштириш орқали ушбу ўсишни қўллаб-қувватлашга тайёр», — дейди ЕТТБ биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк.
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 77328
             77328
          Жамият
 56479
             56479
          Жамият
 55670
             55670
          Жамият
 50729
             50729
          Жамият
//
Изоҳ йўқ