Сиёсат
18 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Йиғилишда Олий Мажлис Сенати ва ҳукумат органлари, раҳбарлар, ОАВ вакиллари, шунингдек, Жўқорғи Кенгес депутатлари иштирок этди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 81-моддаси 4-бандига мувофиқ, Жўқорғи Кенгес раисининг ўринбосари лавозимига 18-сон «Жанбаскала» сайлов округидан депутат Сапарбаев Рустам Турсинбаевич номзоди таклиф этилди.
Бунга қадар Рустам Сапарбаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Рустам Сапарбаев 2004 йилда Қорақалпоқ давлат университети ва 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича у ҳуқуқшунос, сиёсатшунос. Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси.
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ