Спорт
Бундан бир ойча муқаддам юртимиз тоғ чанғичиларининг Италия, Австрия ва Россияда ўқув-машғулот йиғини ўтказиш ва олимпия тизимидаги мусобақаларда қатнашиши борасида яратилган шароитлар самара берди.
Тоғ чанғиси бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси Комилжон Тўхтаев слалом ва улкан слалом йўналишларида ўтказилган саралаш баҳсларида жамғарилган очколари ҳисобига келгуси йилнинг 8-20 феврал кунлари Пекинда ўтадиган қишки Олимпия ўйинлари йўлланмаси соҳиби бўлди.
Маълумот учун, мазкур қишки олимпия ўйинларининг рейтинг балларини йиғиш спортчилар учун 2019 йил июлида бошланган. Расмий маълумотларга кўра, бу жараён 2022 йилнинг 16 январигача давом этади ва Халқаро олимпия қўмитаси томонидан ажратилган квотага асосан вакилларимизда тоғ чанғиси бўйича яна 1 та йўлланмани қўлга киритиш имконияти мавжуд.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ