Сиёсат
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Нурлан Ниёзалиев матбуот анжуманида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш Қирғизистон ташқи сиёсатининг устувор вазифаси ҳисобланади.
«Шу сабабли Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров сайланганидан кейин дастлабки ташрифларидан бирини Тошкентга амалга оширди. Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи бўйича келишувга эришилган. Дипломатик каналлар орқали аниқ муддат белгиланмоқда. Ташкилий ва мазмуний қисмларни ишлаб чиқиш керак. Бир қатор икки томонлама шартномалар, меморандумлар, ҳаракатлар режаси, инвестиция лойиҳалари тайёрланмоқда, биз уларни Ўзбекистон томонига таклиф қилмоқчимиз», — дея таъкидлайди Нурлан Ниёзалиев.
Унинг қўшимча қилишича, ташриф вақти икки президентнинг иш графигига боғлиқ.
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ