Жаҳон
Оксфорд инглиз луғати «вакцина» (vax) сўзини 2021 йил учун энг кўп қўлланилган сўз сифатида эълон қилди.
Олимларнинг таъкидлашича, бу сўз шу йилга қадар Оксфорд луғатида жуда кам учраган. Жорий йил сентябр ойига келиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 72 баробар кўп қўлланилган.
Оксфорд луғатида ўтган йили Коронавирус, COVID-19 пандемияси, ижтимоий масофаланиш, furlough (коронавирус инқирози туфайли ишсиз қолганларга иш ҳақини қоплаш) ва WFH (work from home-уйдан ишлаш) қисқартмаси энг кўп ишлатилган сўзлар бўлган.
Vax сўзи биринчи марта 1980 йилларда от сифатида пайдо бўлиб, «вакцина» ёки «вакцинация» деган маънони англатган. 2000 йилларнинг бошида у «эмлаш» маъносини англатувчи феъл сифатида ҳам қўлланила бошланди.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77532
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ