Сурхондарёда Президент мактаби очилди

Сақлаш
16:55 / 01.11.2021 1739 1

Термиз шаҳрида Президент мактаби фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Президент мактаби педагоглари ва ўқувчилари, нуронийлар ва ўқувчиларнинг ота оналари иштирок этди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Ўзбекистон Республикаси Президенти таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, сентатор Орзиқул Соатовлар сўнгги йилларда мамлакатимиз таълим тизимида юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар чуқур билимга эга, ҳар тарафлама баркамол ёш авлодни тарбиялашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Термиз шаҳри марказида қурилган ушбу мактаб 168 ўринга мўлжалланган.

Вилоятда бунёд этилган янги таълим муассасасига ўқишга кириш учун жорий йилда ўтказилган илк тест синовларига 9 минг 676  нафар иқтидорли ўқувчи ҳужжат топширди ва уларнинг энг юқори балл тўплаган 144 нафари мактабнинг 5-,6-,7-,8-,9-,10 синфларига ўқишга қабул қилинди.

Маълумот учун, Президент мактабларида дарслар инглиз тилида ўтказилади. Термиз шаҳрида янги қад ростлаган ушбу мактабда ўқувчиларга 12 нафар хорижлик ва 20 нафар маҳаллий педагог таълим беради.

1 Изоҳ

shahrizoda

06:01 / 01.01.1970

Nasib qilsin bizlarga ham kirish.Hammani shu maktabga kirganidan tabriklayman Menga ham nasib qilsin shu maktabda o'qish.qarang sizlarga bitta savolim borda? Bu yil ham test 8,9ga ham bo'ladimi Prezident maktabiga kirish imtihonlari.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//