Сиёсат
13–17 октябрь кунлари Туркиянинг Бурса ва Кўня шаҳарларида Халқаро турк шеърияти фестивали бўлиб ўтмоқда.
Нуфузли анжуманда юртимиз номидан Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ҳамда Зебо Мирзо, Шуҳрат Ориф каби шоирлар иштирок этяпти.
Халқаро турк шеърияти фестивали 1992 йили ташкил этилган. Туркия Ёзарлар бирлиги томонидан ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинади.
Шеърият анжуманига шу пайтгача Бурса-Кўня (Туркия), Олмаота (Қозоғистон), Ашхобод (Туркманистон), Кириния (Кипр), Страсбург (Франция), Симферопол (Қирим), Скопье (Шимолий Македония), Боку (Озарбойжон), Призрен (Косово), Қозон (Татаристон), Бишкек (Қирғизистон), Туркистон (Қозоғистон), Эдирне-Комотини-Ксанти-Киржали (Туркия, Греция, Болгария) ва Истанбул (Туркия) шаҳарлари менбонлик қилган.
– 1992 йили Халқаро турк шеърияти байрамига Эркин Воҳидов, Рауф Парфи ва Азим Суюн билан бирга қатнашган эдик, – деб эслайди Хуршид Даврон. – Фестивалнинг 30 йиллиги муносабати билан илк анжуман иштирокчиси сифатида мени яна бир бор таклиф этишганидан мамнунман. Айниқса, туркий адабиётнинг 14 буюк шоири қаторида Рауф Парфига бағишланган тадбир ҳам дастурга киритилганидан бениҳоя қувондим.
Халқаро турк шеърияти фестивали 30 йил олдингидек Бурсада бошланиб, Кўняда тамомланади. Адабий кечаларда туркий дунёнинг турли жуғрофиясида яшаб, турли тилларида ижод қилаётган 700 яқин шоир иштирок этмоқда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ