Сиёсат
Фан доктори, профессор Ҳикмет Кораш ташаббуси ва ўзбек адабиётшуноси Олим Олтинбек кўмаги билан "Турк адабиёти" журналининг октябрь ойи сони Рауф Парфи Ўзтурк ижодига бағишланди.
Келгуси 2023 йили Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи Ўзтурк таваллудига 80 йил тўлади. Шу муносабат билан юртимизда шоирнинг икки жилдлик асарлар тўплами кам ададда бўлса-да нашр этилиб, китобхонларга тақдим қилинди.
Рауф Парфи ижоди нафақат ўзимизда, балки қардош халқларда ҳам юксак баҳоланиши катта воқеадир.
Туркиянинг "Турк адабиёти" журнали октябрь сонида Мaҳбуба Собирова, Дилором Бобоxонова, Гўзал Бегим, Олим Олтинбек, Лайло Шарипова, Акбар Сабриддинов, Нурбой Жабборов, Собит Авезов, Умида Расулова, Дилрабо Қувватова, Раҳима Шарипованинг шоир ижоди ва ҳаёти ҳақидаги мақолаларидан фойдаланилган.
Маълумот ўрнида: "Турк адабиёти" журнали 1972 йилдан бери нашр этиб келинади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ