Юлдуз Усмонованинг «Хаста бўлма» қўшиғи барча ижтимоий тармоқлардан ўчирилади, телевидениe ва радиода ҳам бошқа қўйилмайди

Сақлаш
20:52 / 01.11.2021 4391 0

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг «Хаста бўлма» қўшиғи 1 ноябрдан бошлаб барча ижтимоий тармоқлардан ўчирилади ва телевидениe ҳамда радиода энди қўйилмайди.

 

Бу ҳақида хонанда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Юлдуз Усмонова билдирган баёнотга кўра, «Хаста бўлма» қўшиғи Йўлчи Рўзиев шеъри билан энди умуман айтилмайди. Шунингдек, яқин кунларда бошқа шеър билан ёзилади ва премьера қилинади.

 

«Бу тартиб 1 ноябрдан бошлаб барча телевидения, радио, мусиқа сайтлари, YouTube, ижтимоий тармоқларда амал қилади. Тармоқларга жойланганлари эса ўчириб ташланади. Сиздан ўз ижтимоий тармоқларингиздан мазкур таронани ўчириб юборишингизни сўраймиз. «Хаста бўлма» қўшиғи умуман янги шеър билан Юлдуз Усмонова ижросида куйланади», дейилади хонанда хабарида.

 

Маълумот учун, аввалроқ Юлдуз Усмонованинг «Хаста бўлма» қўшиғи сўзлари муаллифи ундан муаллифлик ҳуқуқини талаб қилган эди. Суд қарори билан Усмоновадан шоирга 50 000 000 сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//