Сиёсат
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашининг олтинчи саммити ўз ишини бошлади.
Ушбу мамлакат ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров галдаги анжуман 50 га яқин делегация вакилларини бир жойга тўплашини маълум қилганди.
Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан 12 октябрь куни Остона шаҳрига жўнаб кетгани хабар қилинганди.
Қозоғистон раислик қилаётган олий даражадаги навбатдаги учрашув ОҲИЧКни чақириш ташаббусининг 30 йиллигига тўғри келди. Саммитга аъзо ва кузатувчи давлатлар, ташкилотлар, ҳамкор тузилмалар етакчилари таклиф этилган.
Осиё кенгаши саммити пандемиядан кейинги даврда қитъадаги энг йирик сиёсий тадбирлардан бирига айланиши кутиляпти. Тадбир давомида, жумладан, Қозоғистон раислигидаги икки йиллик фаолият сарҳисоб қилинади.
11 давлат раҳбари иштирок этадиган саммит давомида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши, қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ