 
                   
                    Жамият
Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари тезлиги 60-50 км/соатга туширилгани ҳақида хабар бергандик.
Ушбу тартиб қачондан ишга тушиши ҳақида Тошкент шаҳар ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Қаҳрамон Худойберганов маълумот берди.
«Халқ депутатлари шаҳар кенгаши сессиясида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБнинг пойтахт кўчаларида тезликни камайтириш бўйича таклифи кўриб чиқилди. Мана шу таклифдан кейин депутатлар пойтахт кўчаларини ўрганиб, уни маъқуллади ва сессияга тақдим этилди.
Сессияда эса Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда транспорт воситалари тезлиги соатига 50 км этиб белгиланиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бундан ташқари, Кичик ҳалқа йўлида транспорт воситалари ҳаракатланиши тезлиги соатига 60 км этиб белгиланмоқда.
Бу фақат пойтахт кўчаларида жорий этилади. Бу ҳақда махсус комиссиянинг қарори қабул қилингач, тезликни камайтириш бўйича тартиб кучга киради», — дейди Қаҳрамон Худойберганов.
Қайд этиш зарур, бугунги кунгача шаҳарда рухсат этилган тезлик 70 км/соатни ташкил қилади.
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 77328
             77328
          Жамият
 56479
             56479
          Жамият
 55670
             55670
          Жамият
 50729
             50729
          Жамият
//
Изоҳ йўқ