Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво кескин совийди

Сақлаш
13:23 / 01.11.2021 931 0

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида эса ҳаво кескин совийди. Бу ҳақда республика Гидрометеорология маркази  хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, 4 ноябрь, пайшанба куни мамлакатга Урал ҳудудларидан совуқ ва бироз нам антитциклон кириб келиб, об-ҳаво кескин ўзгаради. Шу куни республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика шимолида ёғингарчилик кутилмайди.

 

Ҳарорат 4 ноябрь кундузи 3-8 даража илиққача пасаяди. Бу ой боши учун бўлган меъёрий қийматлардан 12-15 даражага паст.

 

Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

 

Жума, 5 ноябрь куни совуқ антитциклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ёғингарчилик фақат айрим тоғли ҳудудларда сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-5 даража совуққача, шимолда 7-10 даража совуққача пасаяди. Кундуз куни ҳарорат 3-8 даража илиқдан ошмайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//