Спорт
Унда Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги делегацияси аъзолари ҳам иштирок этди. Бу ҳақда «Дунё» Ахборот агентлиги хабар берди.
Мамлакатимизнинг Брюсселдаги элчихонаси маълумотига кўра, мусобақада Бельгиянинг Антверпен, Брюссель, Гент, Генк шаҳарларидан келган турли хусусий ва халқаро ташкилотларда ишлайдиган, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ҳамюртларимиздан тузилган жамоалар ўзаро куч синашди.
Навбатдаги мини-футбол мусобақасини ноябрь ойи сўнггида Нидерландияда яшовчи ватандошлар билан ўтказишга келишиб олинди, дейилади хабарда.
Тадбир доирасида ватандошлар билан Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги вакиллари ўртасида мулоқот ташкил қилинди.
Салоҳиятли ватандошларнинг имкониятларидан фойдаланиб, хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш орқали республика имижини янада юқорига кўтариш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, хориждаги ватандошлар билан ҳамкорликда республикада амалга оширилаётган лойиҳалар, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган «Ватандошлар» жамоат фонди ҳақида ҳам маълумот берилди.
Бенилюкс мамлакатлари ва Данияда яшайдиган, юқори илмий салоҳиятга эга бўлган ватандошлардан иборат билимдонлар гуруҳини тузиш ва Ўзбекистонда мунтазам ташкил қилинадиган «Заковат» ўйинларида уларнинг иштирокини таъминлаш, хорижий тилларни ўқитиш бўйича онлайн-курсларни очиш сингари таклифлар илгари сурилди.
Бельгиядаги бир гуруҳ ватандошлар томонидан телеграмм ижтимоий тармоғида ташкил қилинган «English Book Club for Kids» гуруҳининг аъзолари томонидан Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм университети кутубхонаси учун хорижий тиллардаги китоб ва журналлар совға қилинди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ