Сурхондарё ва Фарғонада ер силкиниши қайд этилди

Сақлаш
14:35 / 11.10.2022 559 0

11 октябрь Тошкент вақти билан соат 04:23 да Афғонистонда зилзила содир бўлган, силкиниш Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган.

 

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази зилзила координаталарини маълум қилди: 37,11 градус шимолий кенглик; 71,27 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,5. Чуқурлик 160 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 495 км жанубий-шарқда.

 

Зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

 

Сурхондарё вилоятида 2 балл, 355 км;
Фарғона вилоятида 2 балл, 366 км.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//