Иқтисод
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасида юқори сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Ettihad» компанияси раҳбари Закария Али Салам билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Хабарда ёзилишича, Ўзбекистондаги сиёсий ва иқтисодий барқарорлик муҳити, мамлакатимизнинг географик жойлашуви, қўшни давлатлар билан конструктив алоқалари, бизнесни ривожлантириш учун тақдим этилаётган шарт-шароитлар хорижий сармоядорларнинг эътиборини тортмоқда.
Закария Али Салам Ўзбекистонда дастлабки босқичда қурилиш материаллари, жумладан, ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган илғор технологияларни жалб этиш учун сармоя киритишга қизиқиш билдирди. У ўзбекистонлик шериклар билан ушбу йўналишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун B2B форматида музокаралар ўтказиш муҳимлигини қайд этди.
Музокаралар якунида яқин вақт ичида мисрлик тадбиркорларнинг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ