Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев 12-14 октябрь кунлари Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди.
“12-14 октябрь кунлари Президентимиз Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш йиғилиши, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда “Марказий Осиё – Россия” саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон Республикасига ташриф буюрадилар.
Ташриф кун тартибида хорижий давлатлар, шу жумладан, Ветнам Социалистик Республикаси Вице-президенти Во Тхи Ан Суан, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган”, – деди Асадов.
Шерзод Асадов шунингдек, 11 октябрь куни давлат раҳбари Ўзбекистонга ташриф билан келган Татаристон президенти Рустам Миннихановни қабул қилишини айтиб ўтди.
Унда ҳудудлараро ҳамкорликни янги мазмун ва аниқ лойиҳалар билан янада ривожлантириш ҳамда амалга оширилаётган ҳамкорликдаги қўшма дастурларни янада жадаллаштириш масалаларининг муҳокамаси кўзда тутилган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ